САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Мамлакатимизда ягона ахборот оқимини таъминлаш борасида Ахборот агентликларининг тутган ўрни, онлайн ахборот сегментининг тараққиёти

22 сентябрь куни “Шодлик Палас” меҳмонхонасининг анжуманлар залида босма ОАВ фонди томонидан “Мамлакатимизда ягона ахборот оқимини таъминлаш борасида Ахборот агентликларининг тутган ўрни, онлайн ахборот сегментининг тараққиёти” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – мамлакат имижини шакллантиришда ОАВнинг ўрни ва халқаро тажриба, шунингдек, онлайн режимида фаолият юритишда журналистлар олдига қўйилган талаблар, медиа-тузилма фаолияти самарадорлигини оширишда талаб этиладиган асосий омиллар, глобал медиа монополиялар шароитида давлат имижини шакллантириш, халқаро жамоатчилик алоқалари, ахборот-сиёсий технологияларни қўллаш, шу билан бирга, интернет тармоғида журналистлар фаолиятини тартибга солишда одоб-аҳлоқ меъёрларига амал қилиш қоидаларига оид масалаларни муҳокама қилишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).