САЙТ РАБОТАЕТ В ТЕСТОВОМ РЕЖИМЕ.

Екран режими

A A A

Йозув коталиги

A- A A+

Екран диктор

Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар

26–27 сентябрь кунлари “Пойтахт” бизнес-марказининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Журналистларни қайта тайёрлаш маркази, босма ОАВ фонди билан ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида “Парламент журналистикаси: замонавий усуллар ва ёндашувлар” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

Мақсад – қонун чиқарувчи орган фаолиятининг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлаш, фуқаролар учун очиқ мулоқот ва қайта алоқаларни таъминлаш, ижро этувчи ҳокимият, аввало, ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича мамлакат парламентида аккредитациядан ўтган журналистларнинг салоҳиятини янада оширишдан иборат (жами иштирокчилар сони – 40 нафардан ортиқ).